23:57 / 30.06.2018
8 096

Туркманистон президенти оти Гиннес рекордлар китобига киритилди (фото)

Туркманистон президенти оти Гиннес рекордлар китобига киритилди (фото)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга тегишли ахалтекин зотидаги от орқа оёқларининг ўзида 10 метрни 4,19 сонияда босиб ўта олди. Ушбу натижа Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда “Туркманистон бугун” ахборот агентлиги маълум қилган.

Рекорд натижа Туркманистон давлат цирки аренасида Гиннес рекордлар китобининг ҳаками ва расмий вакили кўз ўнгида ўрнатилган.

Фото: hronikatm.com
Оқхон лақабли от икки йил аввал ўзи ўрнатган рекордни янгилаган. Отнинг рекорд натижаси Бердимуҳамедовнинг туғилган куни – 29 июнда ўрнатилган.

Таъкидланишича, отни Бердимуҳамедовнинг шахсан ўзи машқ қилдиради.

Охирги ойда Туркманистон номи иккинчи бор Гиннес рекордлар китобига киритилмоқда. Июнь бошида ушбу давлатда велоспорт бўйича энг оммавий дарс қайд қилинганди. Унда 3246 киши иштирок этган.

Умуман олганда Гиннес рекордлар китобига Туркманистон билан боғлиқ бир нечта натижалар киритилган. Улар орасида Олимпия стадионида ўрнатилган от бошининг улкан ҳайкали, Олимпия шаҳарчасидаги сув спорти маркази, энг катта ўтов, энг катта юлдузга эга телемарказ, дунёдаги энг катта ёпиқ томоша ғилдираги ва бошқалар бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти оти Гиннес рекордлар китобига киритилди (фото)