date
views 4 323

Бельгияда ЖЧ-2018 вақтида телевизор сотиб олган мухлисларга пуллари қайтарилиши ваъда қилинди

Бельгияда ЖЧ-2018 вақтида телевизор сотиб олган мухлисларга пуллари қайтарилиши ваъда қилинди
Бельгиядаги электрон товарлар сотувчи тармоқлардан бири Россияда ўтаётган жаҳон чемпионати вақтида телевизор сотиб олган бельгиялик мухлисларга бир шарт билан харид учун тўлаган пуллари қайтарилиб берилишини ваъда қилди. Бунинг учун Бельгия терма жамоаси чемпионатда 15 тадан кўпроқ гол уриши керак. Бу ҳақда терма жамоа ҳужумчиси Дрис Мертенс маълум қилган.

“Менинг дўстларим телевизор сотиб олишганди. Мен буни ёдимда сақламоқдаман ва уларга бепул телевизор совға қилиш учун иложи борича кўпроқ гол урмоқчиман”, деб айтган Мертенс.

Бельгия чемпионатнинг гуруҳ босқичида 9 та гол уришга муваффақ бўлди ва ушбу босқичдаги энг сермаҳсул жамоа бўлди. Мертенснинг ўзи шу голлардан биттасига муаллифлик қилган.

Бельгияликлар жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида японияликлар билан беллашишади. Учрашув 2 июлда Ростов-Донда ўтади. Агар Бельгия кейинги босқичга ўта олса, Бразилия ва Мексика ўртасидаги учрашув ғолибига тўқнаш келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгияда ЖЧ-2018 вақтида телевизор сотиб олган мухлисларга пуллари қайтарилиши ваъда қилинди