11:10 / 02.07.2018
3 971

Ким Чен Ин ҳарбий қисмни текширишга Россияда чиқарилган LADA Priora машинасини миниб борди (фото)

Ким Чен Ин ҳарбий қисмни текширишга Россияда чиқарилган LADA Priora машинасини миниб борди (фото)
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 30 июнь куни мамлакат шимоли-ғарбида, КХДР ва Хитой ўртасидаги чегара ўтадиган Ялуцзян дарёси этагида жойлашган оролларга ташриф буюрди, деб ёзади Meduza. У ерда Ким Чен Ин ҳарбий қисмни ва фермани кўздан кечирди.

Шимолий Корея телевидениеси тарқатган кадрларга кўра, сафар чоғида КХДР етакчиси Россияда ишлаб чиқарилган яшил рангли LADA Priora автомобилида ҳаракатланган.

Фото: КCTV

Шимолий Корея етакчиси танлаган моделга илгари Россияда талаб катта бўлган, аммо сўнгги йилларда LADA Priora тобора камроқ сотилмоқда. 2018 йилдан Priora’ни ишлаб чиқариш тўхтатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ҳарбий қисмни текширишга Россияда чиқарилган LADA Priora машинасини миниб борди (фото)