11:55 / 03.07.2018
4 393

Мутахассислар Хитойда 280 та ядровий жанговар каллак борлигини маълум қилишди

Мутахассислар Хитойда 280 та ядровий жанговар каллак борлигини маълум қилишди
Хитойнинг ядровий қурол-аслаҳасида тахминан 280 та жанговар каллак бор ва яқин ўн йилликда янада кўпайиши мумкин. Бундай баҳони Bulletin of the Atomic Scientists нашрида Америкалик олимлар федерациясининг ядровий ахборот дастури директори Ханс Кристенсен ва унинг ҳамкасби Роберт Норрис берганлар.

“Хитой 1980-йилларда бошлаган ядро қуролини модернизация қилиш дастурини амалга оширишни давом эттирмоқда. Қуролланишга баллистик ракеталарнинг янги турлари ҳамда мавжуд қитъалараро баллистик ракеталар учун такомиллаштирилган мобил пуск қурилмалари олинмоқда”, деб айтишган тадқиқот муаллифлари.

Кристенсен ва Норриснинг айтишича, 280 та ядровий жанговар каллак мўлжалга 120-130 та ер сиртида жойлашган, 48 та денгизда жойлашган баллистик ракета ва 20 та бомбардимончи ёрдамида етказилиши мумкин. Жанговар каллакларнинг асосий қисми 200-300 килотонна кучга эга.

Шунингдек, Хитойда ядровий двигателга эга 4 та сув ости кемаси мавжуд бўлиб, улардан ҳар бирида 12 тадан пуск қурилмаси бор. Сув ости кемалари баллистик ракеталари 7 минг кмгача уча олади. “Бу Хитой соҳиллари яқинида туриб, Аляска, Гуам, Гавайи, Россия ва Ҳиндистонга зарба беришга етарлидир. Агар сув ости кемалари шарққа томон йўналса, унда унинг ракеталари АҚШнинг қитъадаги қисмигача жанговар каллакларни етказиши мумкин”, деб айтишмоқда тадқиқотчилар.

5 февраль ҳолатига кўра, АҚШ 652 та ядровий қурол ташувчига (қитъалараро баллистик ракета, сув ости кемалари баллистик ракетаси) ва 1350 та жанговар каллакка, Россия эса 527 та ядровий қурол ташувчига ва 1444 та жанговар каллакка эга.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассислар Хитойда 280 та ядровий жанговар каллак борлигини маълум қилишди