13:47 / 03.07.2018
5 362

Ер талашган ўғил онасини трактор тагига ташлади (Видео)

Ер талашган ўғил онасини трактор тагига ташлади (Видео)
Ҳиндистонда икки эркак ер участка кимга тегишли эканини аниқлолмай жанжаллашиб қолишди, деб маълум қилмоқда Даракчи нашри.

Шундан сўнг улар судга мурожаат этишган. Суд эса ер фақат бир кишига тегишли эканини белгилаб берган. Бунга кўнмаган иккинчи томон ақлдан озаёзган.

Видео кадрларидан кўриш мумкинки, ер эгаси трактор ҳайдамоқда, рақиби эса кекса онасини судраб трактор тагига ташлаган. Шарти кетиб, парти қолган онанинг қўлидан ҳеч нарса келмаган.

Шундан сўнг полицияга хабар берилгач, баттол ўғил кекса онасига шафқатсизларча муносабатда айбланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)