Айни кунларда Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари 41 ёшли имом Че Абдул Карим Че Абдул Ҳамидга нисбатан жиноий иш қўзғатишди. У давлат қонунларини қўпол тарзда бузганликда айбланди.
Айтишларича, мамлакат қонунларига кўра, Малайзияда қизлар 16 ёшга тўлгачгина никоҳдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. Имом шу қонунни оёқости қилган ҳолда уйида икки хотини ва олти фарзанди бўлишига қарамай, учинчи хотин сифатида исми-шарифи маълум қилинмаётган 11 яшар тайландлик қизалоқни танлаган. Қиз айтдики, у имом билан анчадан бери таниш экан. Улар имомга тегишли ерда ота-онаси билан ишлаганда танишиб қолишган экан.
Қизнинг отаси айтишича, имом биринчи марта қизининг қўлини сўраганда, рад жавоби берилган. Аммо у қайта-қайта келавергач, розилик беришга мажбур бўлишган. Қолаверса, қиз никоҳ ўқилгач то вояга етмагунча ота уйида қолиши давлат қонунларида белгилаб қўйилгани отани тинчлантирганди.
Хуллас, имом айтганини қилиб тўйни бошлаб юборди. Тўй Тайландда бўлиб ўтди. Шундан кейин имомнинг икки хотинидан бири тўйда олинган суратларни интернетга жойлаштирибди. Худди ўша суратлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг қўлига тушган.
Агар айби тўлиқ исботланса, хотинбоз имом Малайзия қонунларига кўра 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилади ва 247 доллар миқдоридаги жаримага тортилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди