
Фото: youtube.com/Sputnik Казахстан
Қозоғистон пойтахти Остонанинг 20 йиллик юбилейи арафасида қозоғистонлик полвон Сергей Цирульников ўзининг навбатдаги 13-рекордини ўрнатди. 2 июлда полвон 120 от кучига эга, учмоқчи бўлаётган иккита кичик ўлчамли самолётни 3 дақиқа давомида арқон билан билакларида тортганча ушлаб турди.

Фото: youtube.com/Sputnik Казахстан
Аввалроқ атлет худди шу йўл билан иккита йўлтанламас, 4 та от ва 10 нафар одамни ушлаб тура олган. Унинг айтишича, отларни ушлаб туриш энг қийини бўлган.

“Самолётларни ушлаб туриш йўлтанланмасларни ушлашдек ҳис қолдирди. Бироқ бу гал менинг билагимдаги майда томирлар ёрилиб кетди. Мен янги рекордимни шаҳар кунига бағишлайман”, деб айтган полвон.
Цирульниковнинг режалари орасида мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида янги жаҳон рекордини ўрнатиш бор. Унинг фикрича, бу мамлакатнинг кучи ва қудрати исботи бўлади.
6 июлда Остонанинг 20 йиллиги нишонланади. Юбилей санани кенг нишонлаш режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг