Москва метрополитенида футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун келган хорижлик ишқибозлар томонидан волонтёрларга энг кўп бериладиган ва энг ғаройиб саволлар рўйхати тузиб чиқилди. Бу ҳақда Москва мэрининг расмий сайтида хабар қилинмоқда.
Хабарда айтилишича, Москвага келган хорижликларнинг аксарияти «Площадь Революции» ва «Пушкинская» метро станциялари ҳақида сўрашади.
«Энг кўп бериладиган саволлар эса «Қизил майдонга қандай бориш мумкин?» ва «Никольская кўчаси қаерда жойлашган?» деган саволлар бўлди. Бундан ташқари, хорижлик меҳмонлар итлари бор метро бекатини кўп сўрашган («Площадь Революции»)», — деди Москва мэри ўринбосари Максим Ликсутов.
Туристлар волонтёрларга мурожаат қилган энг ғаройиб саволлар эса —«Ленин қаерда ухлайди?», «Менга турмушга чиқасизми?», «Бир суткалик чексиз чипта билан метрода ухласам бўладими?» деган саволлар бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди