19:06 / 05.07.2018
4 392

Хитойлик миллиардер селфига тушиш вақтида ҳалок бўлди

Хитойлик миллиардер селфига тушиш вақтида ҳалок бўлди
Хитойлик миллиардер Ван Цзянь Францияга хизмат сафари вақтида селфи олишга уриниш вақтида ҳалок бўлди. Hainan Airlines (HNA) Group директорлар кенгаши раиси ва ҳамтаъсисчиси бўлган Цзянь баландлиги 15 метр келадиган девордан йиқилиб тушган. Бу ҳақда компанияда маълум қилинди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа 3 июлда Авиньон шаҳри яқинидаги Боннье коммунасида юз берган. 57 ёшли Цзянь атроф-манзарани томоша қилгани ва тоғлар фонида суратга тушгани девор устига чиқмоқчи бўлган. У биринчи уринишда деворнинг парапет қисмига чиқа олмагач, унга югуриб келиб чиқмоқчи бўлган ва ундан тушиб кетган.

HNA Group’да Цзяннинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирилган.

HNA Group ҳаво транспорти, кўчмас мулк, молиявий хизматлар, туризм ва денгиз ташувлари соҳасида фаолият юритувчи конгломерат бўлиб, унинг асосий фирмалари Хитой ва Осиё минтақасида мужассамлашган. Конгломерат, шунингдек, Европа иттифоқи ва АҚШда ҳам фаолият юритади.

Forbes марҳум миллиардернинг бойлигини 1,7 млрд долларга баҳолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик миллиардер селфига тушиш вақтида ҳалок бўлди