date
views 4 638

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган АЁҚШ портлади (Видео)

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган АЁҚШ портлади (Видео)
4 июль куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон республикалари чегарасида, Хистеварз қишлоғидаги Хўжанд-Конибодом трассасида жойлашган АЁҚШда ёнғин чиқиб, кейин портлаб кетди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Ёнғин оқибатида АЁҚШ ва ундаги бинолар, еттита юк машинаси, иккита микроавтобус, битта енгил машина зарар кўрди. Ёнғинни ўчиришда учта Қирғизистон республикасига, битта Тожикистон республикасига тегишли ўт ўчириш бригадалари иш олиб боришди.

Ёнғин чиқишига суюлтирилган газ олиб келаётган автомобиль сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида 4 киши жабрланган, улар куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган АЁҚШ портлади (Видео)
LiveInternet