16:25 / 06.07.2018
7 868

Ўзбек ва тожиклар кушандаси бир умр қамоқда сақланадиган бўлди…

Ўзбек ва тожиклар кушандаси бир умр қамоқда сақланадиган бўлди…
Яқинда Читада яшовчи Евгений Краснояров суд ҳукми билан бир умрга озодликдан маҳрум этилди. Уни етти нафар ўзбек ва тожик миллатига мансуб шахсларни ўлдирганлик, яна шунча одамни ўлдиришга уринганликда айблашди. Красноярво ўзининг чиркин жиноятини ўн йил давомида амалга оширииб келган.

Уни айнан Ўрта Осиёдан келган ўзбек ва тожик миллатига мансуб шахлар, уларнинг атрофидагилар қизиқтирган. Қотиллик жиноятларини 45 ёшли Краснояров «ИЖ-79» тўппончаси ёрдамида содир этган. Тўппонча қайта ишланиб, Калашников автомати ўқини ҳам ота олишга мослаштирилганди.

Аммо судда қотил биронта жиноятини бўйнига олмади. У келтириб ўтган сабаблар эса ўз тасдиғини топмади. Қотил аслида саккизта қотиллик жинояти содир этганди. Бироқ ҳалок бўлганлардан бирининг яқинлари шикоят аризаларини қайтариб олишди.

Дарвоқе, Краснояров жазо муддатини махсус режимдаги колонияда ўтайди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек ва тожиклар кушандаси бир умр қамоқда сақланадиган бўлди…