Тожикистонда Қирғизистон билан чегарада “асирга тушган” чегарачилар жазоланди

  • 08 июль 2018, 19:35
  • 2 334
  • Дунё
  • Тожикистонда Қирғизистон билан чегарада “асирга тушган” чегарачилар жазоланди
    Тожикистонда чегарада бўлиб ўтган мажорода нафақат ўзларини ҳимоя қила олмаган, балки қирғизистонлик ҳамкасблари томонидан қуролсизлантирилган ва асирга олинган чегарачилар жазоланди. Бу ҳақда ТР куч ишлатиш салоҳиятига эга тузилмадаги манба маълум қилди.

    Манбанинг баёнот беришича, тожик чегарачилари ўзларининг ушланишига йўл қўймасликлари керак эди. Тожик ҳарбий хизматчиларига қандай жазо берилгани аниқ эмас, бироқ Ҳарбий прокуратура ҳодисани ўрганишда давом этмоқда.

    Манба “асирга тушган” чегарчиларнинг исми шарифлари ҳақида маълумот бермади, фақат улар биринчи йил хизмат қилаётганликларини таъкидлаб ўтди. Бундан аввал улар Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳарбий прокуратураси томонидан сўроқ қилинган эди.

    4 июн куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги Мақсат қишлоғида маҳаллий аҳоли ва чегарачилар иштирокида мажоро юз берди. ҚР Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқоролари «Футбол майдони» участкасида мевалар бозорини ташкил қилишган. Тожик чегарачилари уларни участкадан ҳайдашган, маҳаллий ахолининг фикрича, чегарачилар Қирғизистон худудларигача кириб келишган. Ҳодиса жойига Қирғизистон чегарачилари етиб келганида икки мамлакат ҳарбий хизматчилари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди. Натижада уч нафар тожик аскари 4 та Калашников автомати билан ушланди. Ҳавога қарата ўқ отилди. Орадан бир неча соат ўтиб ҳарбийлар тожик томонига қайтарилди.

    Тожикистон МХДҚ Чегара қўшинлари раҳбарияти 5 июн куни баёнот бериб чегарадаги хотиржамликни бузишда қирғиз томони, яъни ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам чегарачилар айбдор эканини билдирди. «Қирғиз томони тарқатган видеодан ҳам кўриш мумкинки, маҳаллий аҳоли ва Қирғиз Республикаси чегарачилари бир неча бор ўзларининг ҳатти ҳаракатлари билан тожик чегарачиларини кескин ҳаракат қилишга мажбур этганини кўриш мумкин. Кўриниб турганидек 2018 йилнинг 4 июн кунги ҳодиса қирғиз томонидан атайлаб аввалдан режалаштирилган, ҳаво биринчи бўлиб ҚР чегарачиларри ўқ отган», — дейилади тожик томоннинг хабарида.

    Шундан сўнг икки мамлакат чегарачиларининг раҳбарлари Тожикистон худудида учрашдилар ва чегарада бундан кейин бўлиб ўтиши эҳтимоли бўлган мажороларда қурол ишлатмасликка келишиб олдилар.

    Манба: Tnews.uz

    » » Тожикистонда Қирғизистон билан чегарада “асирга тушган” чегарачилар жазоланди