20:09 / 08.07.2018
3 819

Ҳиндистоннинг штатларидан бирида ҳайвонларга инсонлар каби ҳуқуқлар берилди

Ҳиндистоннинг штатларидан бирида ҳайвонларга инсонлар каби ҳуқуқлар берилди
Ҳиндистоннинг Уттракханд штатида ҳайвонлар инсонлар билан тенг ҳуқуққа эга бўлдилар. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Ушбу қарорни штат олий суди қабул қилди. Қарор миллий олий суд томонидан ҳам тасдиқланиши лозим. Ҳайвонлар ҳуқуқининг тан олиниши браконьерлар, атроф-муҳитни ифлослантирувчи компаниялар ва зўравонликдан ҳимоя қилувчи омил бўлиши керак.

Штат суди барча аҳолини ҳайвонларни ҳимоя қилишга чақирди ва одамларни уларнинг фаровонлиги учун жавобгар қилиб қўйди. “Барча ҳайвонлар салтанати, жумладан қушлар ва денгиз ҳайвонлари юридик шахс деб эълон қилинади”, деб айтилган судда.

Нашр маълумотига кўра, Ҳиндистон қонунчилигида “юридик шахслар” тушунчаси остида компаниялар, ментал бузилишларга эга одамлар ва балоғатга етмаганлар назарда тутилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистоннинг штатларидан бирида ҳайвонларга инсонлар каби ҳуқуқлар берилди