09:55 / 10.07.2018
5 254

Сохтакорлар кўпайиб кетди

Сохтакорлар кўпайиб кетди
Тижорий саёҳатларимиздан бирида қадимда қурилган мақбарага тўхтадик. Одам кўп. Учта алоҳида-алоҳида хона. Ҳар бирида бир-биридан узун ҳайбатли қабр, бирининг устига қизил, бириникига тўқ кўк, бириникига адашмасам қора эди шекилли, шойи матолар ёпилган. Ўзини "пир" деб атаган каттагина саллали одам келган-кетганлар билан "сўрашиб" турибди. Ўнг қўлидаги бармоқларининг уст тарафига 1943 (эди шекилли) ёзилган, теппароғига қуёш чизилган (наколька). Сўраганларга бу ердаги қабрлар Ҳазрати Алий, имом Ҳасан ва имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга тегишли деб, яна ўз билганича тарихий кишилар ҳақида сўзлаб беряпти.

"Бу тарафдан Ҳазрати Алий бостириб келганлар, бу тарафдан имом Ҳасан билан имом Ҳусайн. Ўртада кофирлар билан жанг бўлган. Кейин Ҳазрати Довуд пирим ёрдамга келиб Кофир Язидни ўлдирганлар"...

Астағфируллоҳ... Шу еригача зўрға чидаб турдим. Бу ёғига, энди етар. "Пири комилни" бир четга олиб ўтдим. "Муҳтарам зот, аввало, бу ерга имоми Ҳасан билан имоми Ҳусайн, оталари Ҳазрати Али (ризвануллоҳи алайҳим)нинг қадамлари етиб келмаган. Кейин, сиз айтган Язид кофир эмас. Муовия (розияллоҳу анҳу)нинг ўғиллари. Ўртадаги фитна кучайиб, қитолга айланиб кетган. Сўнгиси, пирим деяётганингиз Довуд (алайҳиссалом) оддий пир эмас, балки Пайғамбар бўлиб, яшаган даврлари бир-бирига тўғри келмайди. У киши ҳам бу ерга умуман келмаганлар, буларни айтишимдан мақсад, сиз билмаган тарихингизни авом халқ қулоғига нотўғри қуйманг, ахир бу оддий тарих эмас, ислом тарихи" дедим. У киши барибир ўзи "яхшироқ билишини" менга тушунтириб кетди...

Фикримча, токи иҳтисос эгалари ўз ўринларига қўйилмас экан, фирибгарлар гуллаб-яшнайверади. Бу ерда "соҳта пир" ҳақида келтиришим бир мисол холос, гап фақат ундагина эмас. Ҳар бир соҳа ўзининг мутаҳассис(!) раҳбарлари назоратига муҳтож...

Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини эслатиб ўтаман:

“Агар ишлар ўз эгалари бўлмаганларнинг қўлларига топширилар экан, бас, қиёматни кутаверинг”.
Салим АЙЮБИЙ

Манба: Azon.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сохтакорлар кўпайиб кетди