06:30 / 11.07.2018
3 636

Хитойда одам савдогари 3 ёшли қизчани ширинлик билан алдаб ўғирлаб кетди (видео)

Хитойда одам савдогари 3 ёшли қизчани ширинлик билан алдаб ўғирлаб кетди (видео)
Хитойнинг Ганьчжоу шаҳридаги кузатув камераларида 3 ёшли қизчанинг ўғирлаб кетилиши қайд қилинди. Мотоциклда кетаётган номаълум эркак қизчани ширинлик билан алдаб, ўзи билан олиб кетган.
[media=https://youtu.be/IabyFoQT1Bo].
Видеода қизча номаълум эркак билан кетишга дарров рози бўлмаётганини, бироқ қаршилик ҳам кўрсатмаётганини кўриш мумкин.

Қизчанинг отаси жигарбанди йўқолганини аниқлагач, полицияга мурожаат қилган. Полицияга эркакни топиш учун 18 соатча вақт талаб этилган. Жиноятчи эртаси куни ўз уйида қўлга олинган. Шу ерда қизча ҳам топилган, унга ҳеч қандай жароҳатлар етказилмаган.

Жиноятчининг айтишича, у қизчани ўз қизи каби улғайтирмоқчи бўлган. Полиция эса эркакнинг гаплари ёлғон эканлиги ва аслида у қизчани сотиб юбормоқчи бўлганига ишончи комил. Ушбу иш тергов қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)