
Бразилия полициячилари тупроққа кўмилиб, ер остида саккиз ётган чақалоқни қутқариб қолишди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
15 ёшли она ҳожатхонага борган ва ўзини ёмон ҳис қилган. Туғруқ жараёнида чақалоқ боши билан унитазга урилган ва миқ этмаган. Қизалоқнинг бувиси эса ўлик чақалоқни матога ўраб, орқа ҳовлига кўмишни маслаҳат берган.
Шубҳага борган қўшнилардан бири полицияга хабар берган. Қидирув ишлари давомида зудлик билан қабр очилганда саккиз соатдан бери ер тагида ётган чақалоқнинг тириклиги маълум бўлган.
Ҳозирда чақалоқ соғ-омон. Фақатгина бош чаноғи лат еган.
Чақалоқнинг бувисига нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.
[media=https://youtu.be/AH_-lWoeQmo] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар