
Малайзияда кузатилаётган кучли сув тошқинлари сабаб, мамлакат шимолидаги тўрт штатнинг 100 мингдан ортиқ аҳолиси хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
“Сув сатҳининг жуда кўтарилиб кетгани ва ноқулай об-ҳаво шароити жабрланувчиларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини вертолётда олиб-кетиш ишларини қийинлаштириб юборди”, – дейилади Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқнинг баёнотида.
Умумий ҳисобда Паханг, Перак, Келантан ва Тренгану штатларида истиқомат қилувчи 103 минг 412 нафра фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Кўчирилганлар 100та вақтинчалик яшаш марказларига етказилган.
“Интерфакс”нинг қайд этишича, бу каби йирик сув тошқинлари Малайзияда сўнгги ўн йилдан бери кузатилмаган эди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар