
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп режалаштирилган бир ярим соат ўрнига икки соату ўн дақиқа юзма-юз суҳбатлашишди.
Дональд Трамп Владимир Путин билан учрашувни саммитнинг «жуда яхши бошланиши» деб атади, деб ёзади Кун нашри.
Президентлар сўнгра кенгайтирилган таркибда мулоқотни давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳридаги президент саройида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари уч соатга яқин давом этиши хабар қилинганди. Музокараларда Сурия ва Украина, қуролсизланиш ҳамда 2016 йилдаги АҚШ президентлиги сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви муҳокама қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар