07:57 / 17.07.2018
4 611

Путин — Трампнинг сайловдаги ғалабаси ҳақида: «Мен у ғолиб бўлишини истаганман»

Путин — Трампнинг сайловдаги ғалабаси ҳақида: «Мен у ғолиб бўлишини истаганман»
Россия президенти Владимир Путин маълум қилдики, 2016 йилда у АҚШдаги президентлик сайловларида Дональд Трамп ғолиб чиқишини истаган.

«Мен у ғолиб бўлишини истагандим, чунки у Россия-Америка муносабатлари яхшиланиши ҳақида айтарди. Россияликларда унга симпатия бор эди. Бу нормал ҳолат», — деди Путин Трамп билан музокаралар якунида ўтказилган матбуот анжумани вақтида.

Путин шунингдек «Россия ҳеч қачон Америкадаги сайловларга аралашмагани ва бундан кейин ҳам аралашмаслиги» ҳақида таъкидлаб ўтган.

Трамп билан музокараларни Россия президенти «муваффақиятли ва фойдали» деб атади.

«Барчага аёнки, икки томонлама муносабатлар мураккаб даврни бошдан кечирмоқда, аммо бу қийинчиликлар, таранг вазият объектив сабабларга эга эмас», — деган Путин.

У совуқ уруш даври аллақачон тугагани ва дунёдаги сиёсий вазият «кескин ўзгаргани»ни қўшимча қилган.

Трамп АҚШ ва Россия муносабатлари ҳеч қачон ҳозирги каби ёмонлашмагани, аммо энди улар вазиятни яхшилаш учун ҳаракат бошлашгани ҳақида гапирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин — Трампнинг сайловдаги ғалабаси ҳақида: «Мен у ғолиб бўлишини истаганман»