09:53 / 17.07.2018
6 276

Уфологлар: Арктика ва Антарктикада ўзга сайёраликлар базаси бор…

Уфологлар: Арктика ва Антарктикада ўзга сайёраликлар базаси бор…
Яқинда бир гуруҳ ҳиндистонлик уфолог олимлар Арктика ва Антарктикада ўзга сайёраликларни қидириб топишга йўналтирилган изланишларни олиб боришди. Ҳисоботда эса улар музликлар жойлашган ҳудудда ўзга сайёраликлар базаси топилганини баён қилишди. Уларнинг ҳисоботида айтиладики, Арктика ҳамда Антарктика ҳануз мутахассислар тарафидан тўлиқ ўрганилмаган ҳудуд сифатида қолмоқда.

Ваҳоланки, ҳозир бу ҳудудларда тирик жонни ўлимга маҳкум этувчи денгиз ўсимликлари пайдо бўлган. Бундай ўсимликлар ер сайёрасининг бошқа ҳудудида умуман кузатилмаган. Заҳарли денгиз ўтларини ўзга сайёраликлар келтирганлигига шубҳа йўқ. Яна иккинчи исбот сифатида Канада ҳудудидаги Арктика музликларида пайдо бўлган катта туйнукларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

— Ўзга сайёраликлар ҳам заҳарлаб ўлдириш, ҳам иқлимнинг оммавий исишини келтириб чиқариш йўли билан биз ерликлардан халос бўлишни хоҳлашади. — деди уфологлардан бири.

Албатта бу олимларнинг фикри ва кузатишлари. Улар ҳам ҳали ўзга сайёраликни ўз кўзи билан кўрмаган. Демак, ундай мавжудотлар борлиги фақат Аллоҳгагина аён.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уфологлар: Арктика ва Антарктикада ўзга сайёраликлар базаси бор…