07:30 / 19.07.2018
4 337

Уралда Россия гўзаллик танлови финалчиси ўлдириб кетилди

Уралда Россия гўзаллик танлови финалчиси ўлдириб кетилди
Фото: «РИА Новости»
Missis World Russia миллий гўзаллик танлови финалчиси Ксения Туленкова-Мецгер Россиянинг Челябинск вилоятидаги Магнитогорск шаҳрида автомобилни сотиш вақтида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.

Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 29 ёшли қизнинг танаси 17 июль куни зўрлаб ўлдириш аломатлари билан топилган.

Қотилликда гумонланиб 24 ёшли йигит қўлга олинган. Хабар берилишича, йигит вафот этган қиз ўзининг Skoda Octavia машинасини кўрсатиш учун олиб келган автосервис эгаси бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик қуроли болға бўлган. Жиноят учун сабаб сифатида эса қурбон бўлган қизнинг машинасига эгалик қилиш кўрсатилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)