Германияда «тунги ҳоким» лавозими пайдо бўлди

Германиянинг Манҳейм шаҳрида «тунги мэр» лавозими жорий этилди. У қиладиган ишлар шаҳарнинг тунги ҳаётини бошқаришдан иборат: тозалик, кўчалар ва клубларда тартиб сақланишини назорат қилади. Бу ҳақда «Xabar» нашри маълум қилади.
«Кечаси ухламайдиган ҳоким» бўлишга ўн нафар номзод даъвогар.
«Mannheimer Morgen» газетасининг ёзишича, бу лавозимда ишлаган одам нафақат тунги бизнесни ривожлантириши, балки ҳар хил низолар, масалан, бемаҳалдаги шовқин туфайли қўни-қўшнилар ўртасида келиб чиққан жанжалларни ҳам бартараф этиши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бундай тажриба Лондон, Амстердам ва Цюрих шаҳарларида ҳам бор.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Кечаси ухламайдиган ҳоким» бўлишга ўн нафар номзод даъвогар.
«Mannheimer Morgen» газетасининг ёзишича, бу лавозимда ишлаган одам нафақат тунги бизнесни ривожлантириши, балки ҳар хил низолар, масалан, бемаҳалдаги шовқин туфайли қўни-қўшнилар ўртасида келиб чиққан жанжалларни ҳам бартараф этиши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бундай тажриба Лондон, Амстердам ва Цюрих шаҳарларида ҳам бор.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…