Россия Бош прокуратураси томонидан АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтонга пул ўтказиб беришда айбланган, Hermitage Capital фонди раҳбари Уильям Браудернинг маълум қилишича, уни Россия томонига топширишлари ҳаёти учун таҳдид уйғотиши мумкин. У бу ҳақда CNN эфирида маълум қилган.
Браудер умид билдиришича, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари у билан боғлиқ вазиятда АҚШ ва Россия ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимга риоя этмайди.
«Мени Путинга топшириш фақатгина битта нарсани англатади. Бу мени ўлимга атайин юборишни билдиради», - дея маълум қилган Браудер.
Аввалроқ, Браудер Оқ уйнинг Россия таклифига реакциясидан «шокка тушгани» ҳақида хабар берилганди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмуриятининг уни ва америкалик бошқа фуқароларни Россия жосусларига алмаштириш бўйича «эҳтимолий» вариант «кулгили» саналади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”