102-Россия ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари 17 июль куни Арманистоннинг Широқ вилоятидаги Паник қишлоғига бостириб кириб, ҳарбий-ўқув машғулотларини ўтказди, деб ёзади "Ҳордиқ" нашри. Болалар қўрқувдан ҳушини йўқотди, қишлоқ аҳолиси уруш бошланди, деб ўйлади.
«Ўттизга яқин аскар қишлоқ йўлини тўсиб, ўз колоннасини тўхтатди ва ўт очди. Хайрият, патронлар жанговар эмас экан. Ўқ овозларини эшитиб, бутун халқ уйларидан югуриб чиқди, ҳатто баъзи болалар ҳушидан кетди», — деди қишлоқ раҳбари Вардан Макеян.
У қишлоқ ҳудудида ҳарбий машқлар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўтказилишини ҳақоратли деб ҳисоблайди. У воқеа ҳақида полицияга ва мамлакат хавфсизлик хизматига хабар берди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Кейинроқ Широқ вилояти губернатори Карен Саруханян Гюмридаги 102-Россия ҳарбий базаси вакили Алексей Полюхович билан учрашди, у ҳолат юзасидан кечирим сўраб, бундай хатолик бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди. У шунингдек, текширув ўтказилиб, айбдорлар жазоланишини ҳам айтди.
[media=https://youtu.be/5D2C_vswHQ4] “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"