date
views 5 262

Олимлар тишни оқартиришнинг буткул янгича усулини ўйлаб топишди

Олимлар тишни оқартиришнинг буткул янгича усулини ўйлаб топишди
Хитойдаги Наньчан университети олимлари тишларни оқартириш учун диоксид титанининг нанопарчаларини суриш зарурлигини уқтиришмоқда. Шундай қилинса, тишлар аввал кўк рангга киради. Уларни кўк светодиод нурига тўйинтирилса, жуда қисқа фурсатда тишлар ҳавас қилса арзигулик оқ рангга киради.

Нанопарчалар тиш эмалига зиён етказмайди. Аксинча, унинг юқори қисмларини турли зарарли моддалардан тозалайди.

Тўғри, ҳозирча олимлар бу масалада дастлабки синовларнигина ўтказишга киришишган. Оқибати қандай бўлиши ёлғиз худога аён.

Манба: "Ҳордиқ"
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар тишни оқартиришнинг буткул янгича усулини ўйлаб топишди