date
views 9 091

Индонезияда "икки юз ва икки мияли бола" дунёга келди (фото)

Индонезияда "икки юз ва икки мияли бола" дунёга келди (фото)
Индонезияда икки юз ва бир жуфт мия бир бошда жойлашган чақалоқ дунёга келди. Гилан Эндика исмли бола Индонезиянинг Батам шаҳрида туғилган деб хабар бермоқда "Ҳордиқ" нашри

Айни вақтда у икки ойлик бўлган. Унинг икки қўли ва икки оёғи бор. Бироқ унинг эгизаги она қорнида ривожлана олмагани сабабли боши бошқачароқ шаклда бўлиб қолган. Бундай ҳолат 250 минг одамдан бирида содир бўлади.

Хабарда ёзилишича, бошнинг шакли, бола эгизагининг юзи ва мияси мавжудлиги гўдакнинг ҳаёти учун хавфли. Негаки, бошда ортиқча суюқлик йиғилиши мумкин. Шифокорлар бу ҳолда боланинг ота-онасига ёрдам бера олмасликларини айтишган. Чақалоқ шифокорлар назоратида қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда "икки юз ва икки мияли бола" дунёга келди (фото)