22:08 / 25.07.2018
2 824

Ҳиндистон мактабларига "бахт дарси" киритилди

Ҳиндистон мактабларига "бахт дарси" киритилди
Деҳлидаги мактабларга бахт дарси жорий қилинди, деб ёзмоқда muslim.uz нашри. Таълим вазири ўринбосари Маниша Сисолининг таъкидлашича, бахт дарси минг йиллар давомида ўтиб келинган. Дарс 30-45 дақиқа давом этади.

Дарс қоидасига кўра, ўқувчилар ёшига қараб гуруҳларга бўлинади: битта гуруҳда мактабгача таълим ёшидигилардан тортиб иккинчи синфгача бўлган ўқувчилар; иккинчи гуруҳда учинчи синфдан бошлаб бешинчи синфгача бўлган ўқувчилар ва учинчи гуруҳга 6-синфдан 8-синфгача бўлган ўқувчилар киради.

Ўқувчиларнинг дарсни қанчалик ўзлаштиргани баҳоланмайди, чунки бу дарсда тест ва уй вазифалари бўлмайди. Дарснинг мақсади – ўқувчиларнинг онгини, ҳушёрлигини ошириш, салбий фикрлардан йироқ бўлишга ёрдам этиш, муомалани ўргатиш, сиқилишларни бартараф этишдан; талабаларда эса ўзини ҳар қандай вазиятда қўлга ола билиш, турли вазиятларда тезкор қарор қабул қила олиш ва ботинидаги қувватни ишга солишни ўргатишдан иборат.

Бахт дарси болаларда руҳий тушкунликка тушиб қолиш, сиқилишларга барҳам бериш ва безовталанишнинг олдини олади. Дарснинг фаолият йўналиши ўз қадрини ҳис қилишни, фикрини тиниқ ифода этиш ва руҳий тарбияни ўзида мужассам этади.

Дарснинг самарадорлигини Деҳли ҳукумати қошида ташкил этилган 200 ўқитувчидан иборат комиссия кузатиб боради.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистон ўсмирларининг тўртдан бир қисми 13 дан 15 ёшгача кучли депрессияни бошдан кечиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)