
АҚШнинг Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган элчихонаси яқинида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Associated Pressга асосланган ҳолда kun.uz хабар қилмоқда.
Хитой давлат нашрлари бир аёл бино олдида ўзига ўт қўймоқчи бўлгани ҳақида хабар берган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, элчихона жойлашган ҳудудга полициячилар етиб келган, аёл қўлга олинган.
Воқеа жойида олинган видео ва фотоларда ҳудудни тутун қоплаганини кўриш мумкин.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар