23:53 / 26.07.2018
5 921

Исломни қабул қилган машҳур рок юлдузи

Исломни қабул қилган машҳур рок юлдузи
Машҳур рок қўшиқчи Кет Стивенс 1975 йилда бахтсиз ҳодисага дучор бўлди. Анча вақтдан кейин бу ҳақда интервьюда гапириб беради:

«Денгизга чўкаётганимда аҳволим оғирлиги ҳамда вафотим яқинлигини тушуна бошладим, шунда:

– Эй Робб, агар мени чўкишдан сақлаб қолсанг, мен қолган умримни сени йўлингга бағишлайман деб ялина бошладим. Аллоҳ сақлаб қолди.

Шундан кейин дастлаб буддизм билан, рақамлар билан фол очиш ва астрология билан қизиқиб юрдим. Кейинчалик биродарим Девид менга Қуръон китобини совға қилди. Бу китоб мени ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди».

1977 йилда Кет Стивенс қўшиқчиликни ташлади ва Ислом динини қабул қилди. Ўз исмини Юсуф Ислом дея ўзгартирди. Шундан сўнг Юсуф Ислом тўплаган маблағларини мусулмонларни қўллаб-қувватлаш жамиятларига, турли хайрия фондларига ўтказди. Ироқ, Малайзия ва Фаластинда қийинчиликда яшаётган дин қардошларига ёрдам бериб, умрини исломга хизмат қилишга бағишлади.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исломни қабул қилган машҳур рок юлдузи