09:31 / 27.07.2018
2 872

Исроиллик йигит лотереяда катта пул ютгач, уни бошқалар билан бўлишгиси келди

Исроиллик йигит лотереяда катта пул ютгач, уни бошқалар билан бўлишгиси келди
Бунинг учун алоҳида хайрия акциясини ташкил этди. Акция ҳам ўзига хос бўлди. Патриархлар ғорида сақланаётган, дуолар ёзилган ҳар бир китоб орасига 200 шекелдан пул яшириб чиқди. Жами беркитган пуллари миқдори 40 минг шекелдан иборат бўлди. Шу ҳақда ғор ишчиларидан бири Элемелех Карзан маълум қилган.

Патриархлар ғори Хеврон шаҳрининг қадимий ҳудудида қад кўтарган. Маълумотларга кўра, бу ғорга Авраам, Исаак, Иаков, уларнинг завжалари Сарра, Ребекка, Лия дафн этилган. Баъзи маълумотларда эса шу ғорга Одам Ато ҳамда Момо ҳаволар ҳам дафн этилганлиги айтиб ўтилган.

Пулларни биринчилардан бўлиб ғорни зиёрат қилишга келган ёш сайёҳлар топиб ола бошлашди. Шу куниёқ номи маълум қилинмаган ҳотамтой, янги миллионернинг довруғи бутун Хевронга тарқалди.

Ҳозир китоблар ичидан пул топиш илинжида ғорга одамлар оқиб келмоқда. Қаранг, пул топиш илинжида шу қадар жазавага тушиб қолишибдики, улар кўплаб илоҳий китобларга ҳам жиддий зиён етказиб улгуришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроиллик йигит лотереяда катта пул ютгач, уни бошқалар билан бўлишгиси келди