20:20 / 27.07.2018
3 902

Одамлар чўкаётганларни қутқариш учун "занжир бўлиб тизилишди" (видео)

Одамлар чўкаётганларни қутқариш учун "занжир бўлиб тизилишди" (видео)
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Эмералд-Айл шаҳрида чўкаётганларни қутқариш учун ўнлаб кишилар ёрдамга келишди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳокимиятнинг кучли тўлқин ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, бир неча киши денгизда чўмилгани келган. Улар тўлқинлар кучига дош беролмасдан чўка бошлаган.

Денгиз бўйида дам олаётган кўплаб кишилар бир-бирларининг қўлларидан тутиб пляж ва чўкаётганлар орасида занжир ҳосил қилишди. Улар шу тарзда чўкаётганларни қутқаришга уринишди.

Уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида чўкаётганлар қирғоққа олиб чиқилган. Фақат битта – 41 ёшли кишини қутқаришнинг имкони бўлмаган.

2017 йилда Флоридада чўкаётган оилани қутқариш учун жонли занжир ҳосил қилингани хабар қилинганди. Ўшанда қутқариш ишида 80га яқин киши қатнашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамлар чўкаётганларни қутқариш учун "занжир бўлиб тизилишди" (видео)