00:09 / 28.07.2018
3 236

Путин Трампни Москвага таклиф қилди

Путин Трампни Москвага таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трампни Москвага таклиф қилди, деб хабар беради Kun.uz.

Россия раҳбари Трампнинг келгусида учрашувлар ўтказиш истаги борлигини маълум қилди. «Мен ҳам тайёрман», - деди у ЖАРдаги БРИКС саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Путиннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар билан алоқалар давом этмоқда ва халқаро даражадаги янги учрашувлар яқин орада юз беради. «Президент Трампдаги катта плюс шундаки, у ўз ваъдаларини амалга оширишга ҳаракат қилади, биринчи навбатда, сайловчиларга - Америка халқига берилган ваъдаларни», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Путин Трамп билан учрашувлар ҳақида гапириб, уларни фойдали деб атаган. «Учрашувларимизга келсак, улар фойдали, деб ўйлайман», - дея аниқлик киритди у.

16 июль куни Хельсинкида АҚШ ва Россия президентларининг биринчи тўлиқ шаклдаги учрашуви бўлиб ўтди. Улар ёпиқ режимда икки соатдан зиёд суҳбатлашди. Иккала раҳбар ҳам музокараларни ижобий баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Путин Трампни Москвага таклиф қилди