
Мадинада ҳожиларни ташийдиган автобус ҳалокатга учради. Саудия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, автобус енгил машина билан тўқнашиб кетган. Транспорт ҳодисаси оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам вафот этган.
Тўқнашув оқибатида автобус ва автомобилда ёнғин келиб чиққан. Лекин, автобус эшиклари автоматик равишда очилгач, йўловчилар тезда тушиб кетишиб, уларга оғир тан жароҳати етмаган.
Полициячиларнинг тахминича, йўл транспорт ҳодисасига ҳозирги кунларда Мадинада давом этаётган қум бўронлари сабабчи бўлиши мумкин.
Манба: Azon.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.