18:46 / 28.07.2018
5 540

Хиёнат учун товон тўлаш… (ёки аёлнинг яқинлари "жазманни" тутиб, бош терисини тириклай шилишга уринишди)

Хиёнат учун товон тўлаш… (ёки аёлнинг яқинлари "жазманни" тутиб, бош терисини тириклай шилишга уринишди)
Германиянинг Эссен шаҳрида кўз кўриб қулоқ эшитмаган фожиа содир бўлди. Шубҳасиз, фожиа хотиннинг эрига хиёнати интиҳоси десак тўғрироқ бўлади.

Хуллас, исми-шарифи тергов манфаатларини ўйлаб сир тутилаётган 19 ёшли аёл Суриядан Германияга оқиб келган араб қочоқларидан бири. Оилали. Икки йил олдин ўз миллатдошига турмушга чиққан. Араблар одатими, эри билан турмуш қуришдан олдин шартлашилганлик ҳақида ҳужжат тузган. Эр бўлмиш унинг оиласига қалин сифатида катта пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни тақдим этган.

Ана энди шу аёл Германияга қочоқ сифатида кириб келишгач, немис тилини ўрганиш курсига қатнай бошлаган. Курсда ўзи тенги араб йигити билан танишиб қолган. Иблиснинг касофати-да, қисқа вақт ичида улар бир-бирларига кўнгил қўйишди ва учраша бошлашди. Кунларнинг бирида эрининг қариндошлари интернетдаги ижтимоий тизимда аёл бегона эркак билан қучоқлашиб турганини кўрди-ю, бу ҳақда уйидагиларга маълум қилди. Араблар қонунига кўра, хиёнаткор аёл ўйнашига қўшиб ўлдириб юбориларкан. Аммо эр хотинини ўлдирмасликка қарор қилди. У билан учрашиб юрган эркакни эса шафқатсизларча жазолашга бел боғлади…

Шу йил 31 май куни ҳеч нарсадан бехабар йигит, яъни, суриялик эрли аёлнинг жазмани ишдан кейин кечқурун ўзи яшайдиган уйга кириб келди. Қараса, уни 8 нафар эркак кутиб турибди. Дарров ҳаёти хавф остида эканини идрок этди ва қочишга тутинди. Кўпчилик, барибир, кўпчилик-да! Етиб олишди ва олдин итдек савалаб, кейин машинага ўтқазишди-ю, номаълум тарафга олиб кетишди.

— Биз қўлга олинганлардан бирининг телефонида, — дейди прокурор Бригитте Юргенс. — Видеоматериални аниқладик. Унда эрли аёлнинг жазманини қўл-оёғи бойланган ҳолда полда ўтиргани акс этган. Кейин эса тепасидагилардан бири йигитнинг бош терисини шилиб олишга уринган. Кейинчалик тириклай ичак-чавоғини, ўпкасини суғуриб олишга уриниш ҳаракатлари содир этилган. Фақат тасодиф, худонинг инояти, қолаверса, врачлар саъй-ҳаракати натижасида жабрланувчи тирик қолган. Бунинг қанчалар даҳшатли эканини тасаввур қиляпсизми?..

Жиноят содир этилгач, қотилларнинг уч нафари қўлга олинди. Яна 22-46 ёш оралиғидаги етти эркак ва икки аёл қамоққа олинди. Хиёнаткор аёлнинг ота-онаси ҳам ҳибсга олинган.

Тергов жараёнида жиноятчилардан бири бу ишни араблар одатига кўра амалга оширишганини айтди. Суриядаги арабларда хиёнат учун айбдорни ўта даҳшатли тарзда қийнаб ўлдириш талаб этилармиш. Хиёнаткор аёлнинг ўлдирилмагани сабабини эри оддий сўзлар билан изоҳлади. Яъни, уйланаётганда қалин сифатида катта пул ва қимматбаҳо тақинчоқлар берган, шуларга ачинганмиш.

Полиция комиссари Фрэнк Рихтер ушбу қотиллик жиноятига тўхталаркан, шундай деди:

— Бу даҳшат! Бундай иш ҳеч қайси қолипга сиғмайди. Тўғри, Сурияда бу оддий ҳолдир. Лекин сиз Германияда эканингизни унутмаслигингиз керак эди. Германияда бундай ўзбошимчаликлар ва ваҳшийликлар муносиб жазоланади. Ҳали жиноятчилар шундай жазо олишсинки, бошқаларига мактаб вазифасини ўтасин!

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)