21:15 / 29.07.2018
3 382

Грециядаги оролда эшакларни сайёҳлардан ҳимоялашга қарор қилишди

Грециядаги оролда эшакларни сайёҳлардан ҳимоялашга қарор қилишди
Грециянинг Санторини оролида эшакларни туристларнинг қийнашларидан ҳимоялашга қарор қилишди. Эшакларнинг кун давомида ишлаш вақтига чеклов ўрнатилди ҳамда уларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди, деб ёзади Кун нашри.

Туристлар орасида оммабоп бўлган бу оролга круиз лайнерлари тез-тез тўхтаб ўтади ва улардаги йўловчилар оролдаги тепаликларга кўтарилиш учун эшакларни ижарага олишади.

Афинадан Санторинига келиб, жониворларни муҳофаза қилиш хайрия ташкилотига асос солган Кристина Калоудининг айтиб беришича, кейинги 10 йил ичида Британия, АҚШ ва Россиядан келувчи оғир вазнли сайёҳлар сони икки баробар ошган.

«Эшаклардан йил бўйи фойдаланишади. Улар оғир шароитда меҳнат қилади, уларга етарлича сув беришмайди, усти ёпиқ жойга қўйишмайди ва дам олишига ҳам имкон беришмайди. Улар чарчоқдан зўрға нафас олади», - деди Кристина Калоуди Metro газетасига берган интервьюсида.

Жониворларни ҳимоя қилувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан эшаклар эгаларига жониворларни белгиланган вақтдан ортиқ ижарага бермаслик, уларни соя-салқин жойда сақлаш ва етарлича ем-хашак бериш мажбурияти юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грециядаги оролда эшакларни сайёҳлардан ҳимоялашга қарор қилишди