19:06 / 01.08.2018
4 132

Трамп “бирор бир шартларсиз” Эрон президенти билан учрашишга тайёр

Трамп “бирор бир шартларсиз” Эрон президенти билан учрашишга тайёр
АҚШ Президенти Дональд Трамп муносабатларни яхшилаш йўлларини муҳокамаа қилиш мақсадида “бирор бир шартларсиз” Эрон президенти Ҳасан Роухани билан учрашига тайёрлигини билдирди.

«Кимни лозим кўрсам ўша билан учрашаман, мен учрашувларга ишонаман», — деди Трамп 30 июл куни Италия бош вазири билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида, у ўз сўзига қўшимча қилар экан “уруш ва ўлим, очлик ва бошқа нарасаларни муҳокама қилиш имкониячти борасида бошқалар билан суҳбатларга” ишонишини билдирди.

Учрашув учун қандайдир шарт қўясизми, дея берилган саволга, Трамп: «Бирор бир дастлабки шартлар бўлмайди. Агарда улар учрашишни ҳоҳлайдиган бўлса, мен исталган вақтда, улар ҳоҳлаган вақтда учрашига тайёрман», деди. У сўзига қўшимча қилар экан бу “мамлакатлар учун, улар учун, биз учун ва бутун дунё учун фойдали” бўлишини таъкидлади.

Эрон раҳбарлари Трампнинг таклифини бирданига рад этганлари йўқ, чунки бундан аввал Трампнинг икки мамлакат 2015 йилги жаҳон мамлакатлари билан эришилган Эрон ядровий битимини ўрнини босувчи янги келишув бўйича музокаралар олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги таклифи бор эди. Маълумки, 2015 йилги Битимдан Трамп май ойида чиқишини эълон қилган эди. Роуханининг катта маслаҳатчиси Ҳамид Оналеби 31 июл куни баёнот бериб музокаралар учун асосий талаб Қўшма Штатларнинг 2015 йилги Битимга қайтиши эканлигини маълум қилди.

«Эрон миллатининг ҳуқуқларни ҳурмат қилиш, ҳарбий ҳаракатларни қисқартириш ва ядро битимига қайтиш Эрон ва Америка ўртасидаги музокораларга қайтишда қўйиладиган қадамлар бўлиши керак «, — дея баёнот берди Оналеби твиттерда 31 июл куни. Эрон етакчиларининг пўписаларига қарамай Трамп сўнгги ҳафталарда бир неча бор Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш таклифи билан чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп “бирор бир шартларсиз” Эрон президенти билан учрашишга тайёр