07:01 / 03.08.2018
2 869

Қозоғистонда “нефт ўғирлаш” иши бўйича судланувчиларга қонуний жазо берилди

Қозоғистонда “нефт ўғирлаш” иши бўйича судланувчиларга қонуний жазо берилди
Оқтобе шаҳар суди “нефть ўғирлаш” иши бўйича хукм ўқиди. Бу иш бўйича 26 кишидан иборат гуруҳга айб қўйилган эди.

Бу иш бўйича бош айбланувчи — Еркин Избасарни суд 12 йил озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Унинг ёрдамчиси сифатида кўрилган Аухат Калиев суд томонидан 11 йил озодликдан маҳрум қилинди. Суд уларнинг мол-мулкини мусодора қилиш борасида ҳукм чиқарди.
Спорт меценати, биринчи гуруҳ ногирони 51-ёшли Еркин Избасарни хукумат жиноий гуруҳ ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилишда айблади. Унга нисбатан 10дан ортиқ модда бўйича айб қўйилди. Бу иш бўйича суд жараёнида прокурор Избасарни 15 йил қамоққа ҳукм қилиш борасида сўради. Суд жараёнида Еркин Избасар ўзига қўйилган айбловни инкор қилди ва қўлга олинганидан сўнг қийноққа солинганини билдирди.

Оқтобе вилоят ИИД бошлиғининг собиқ ўринбосари 56-ёшли Рахат Аханов хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланди ва суд томонидан мол-мулки мусодора қилиниши билан беш йил-у уч ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Суд қарорига кўра у полиция полковниги унвонидан ва хуқуқ тартибот идоралари, суд ва давлатга тегишли идораларда ишлаш хуқуқидан маҳрум этилди. Ахановга “Оқтобе нефтни қайта ишловчи заводларидан ўғирланган нефтни транспортда ташишилишини таъминлаш” айби қўйилди.

Жиноий ишнинг бошқа фигурантларини суд 3 йилдан 11 йилгача бўлган муддатларга мол-мулки мусодора этилиши шарти билан ҳукм қилди.
Бу иш бўйича суд жараёнлари 5 декабр куни бошланган эди. Тергов материалларига кўра, жиноий гуруҳ 2015 йилнинг июн ойидан сентябр ойигача Қағанай конидан «Сагиз Петролеум» компаниясига тегишли 530 тонна нефтни ўғирлаган. Бундан ташқари тергов материалларида таъкидланишича, узоқ йиллар давомида Мугалжар туманидаги Синельников, Байганин туманидаги Ащиколь ва Қаратобе конларидан нефть ўғирлашган.

Ўғирланган нефт хажми ва кўрилган зарар миқдори суд жараёнида турлича рақамлар билан изоҳланди.
Еркин Избасар ва унинг ҳаммаслакларига жиноий гуруҳ ташкил қилиш, нефть ва нефть маҳсулотларини ўзлаштириш, ташиш, сақлаш ва сотиш борасидаги айблов 2016 йил декабрида Оқтобеда куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларнинг қўшма амалиётидан кейин қўйилди. Хукуматнинг маълум қилишича, нефть ва нефть маҳсулотлари ортилган автоцистерна қўлга туширилди, «исломнинг радикал оқимига мансуб аъзолари” ушланди.Тергов версиясига кўра улар нефть ўғриларига “жиноий ҳомийлик” қилишган.

Манба: 7news.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда “нефт ўғирлаш” иши бўйича судланувчиларга қонуний жазо берилди