18:57 / 04.08.2018
4 956

Оддий ҳайдовчининг дафтарлари туфайли ўнлаб амалдорлар ҳибсга олинди (фото)

Оддий ҳайдовчининг дафтарлари туфайли ўнлаб амалдорлар ҳибсга олинди (фото)
Аргентинада амалдорларнинг ҳайдовчиси ўз дафтарларидаги ёзувларни ошкор қилгач, 12 нафар шахс ҳибсга олинди. Дафтарларда у етказиб бериши керак бўлган поралар ҳақидаги ёзувлар бўлган.

Ҳайдовчи Оскар Центено 2003 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда, ҳокимият тепасида Кристина Фернандес де Киршнер ва унинг марҳум турмуш ўртоғи Нестор Киршнер бўлган вақтида ёзувларни киритиб борган. Центено етказиб бериши лозим бўлган пулларнинг қиймати, вақти ва ҳатто сумкаларнинг оғирлигини батафсил ёзган. Шунингдек, у манзиллар ва бошқа кўплаб тафсилотларни, масалан, хўжайини спорт залига қачон боришини кўрсатган.

2018 йил бошларида Центено La Nacion газетасига саккизта дафтарни топширди, нашр ҳокимият вакилларига мурожаат қилишдан олдин унинг устида бир неча ой давомида ишлади. 1 август куни нашр кўплаб ҳибсларга олиб келган суриштирувни эълон қилди.

Фото: La Nacion

Фото: La Nacion

Фото: La Nacion

Фото: La Nacion
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дафтарларда 56 миллион доллар миқдоридаги поралар ҳақида гап боради. Судьянинг фикрига кўра, поралар умумий миқдори 160 миллион долларга етган.

Қўлга олинганидан кейин Центено тергов билан ҳамкорлик қила бошлади. Дафтарлар туфайли ушланган кўплаб мансабдор шахслар ва тадбиркорлар кўрсатма беришдан бош тортди. Ишда номи зикр этилганлар орасида қурилиш компанияси собиқ раҳбари Хавьер Санчес Кабальеро, шунингдек, энергетика компанияси вице-президенти Херардо Феррейра ва Хорхе Гильермо Нейра бор.

Фото: Elinterior.com
Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, «энг муҳим масала» - бу Кристина Киршнернинг ҳибсга олиниши ва унга 2019 йилги президентлик сайловларида иштирок этишга халақит қилишга олиб келиши мумкинлигида. Декабрь ойида у давлатга хиёнат ва валюта савдосидаги қонунбузилиш ҳолатлари учун қамоқдан қутулиб қолди. Бу сафар поралар ҳақидаги ишни кўриб чиқаётган судья Киршнерни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишни талаб қилди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оддий ҳайдовчининг дафтарлари туфайли ўнлаб амалдорлар ҳибсга олинди (фото)