08:01 / 06.08.2018
3 686

Николас Мадурони дрон ёрдамида ўлдиришмоқчи бўлишди, бироқ уни «муҳаббат қалқони» асраб қолди

Николас Мадурони дрон ёрдамида ўлдиришмоқчи бўлишди, бироқ уни «муҳаббат қалқони» асраб қолди
2018 йилнинг дастлабки 6 ойида инфляция даражаси жаҳондаги энг юқориси — 12.615 фоиз бўлган Венесуэланинг президенти Николас Мадурони ўлдириб қўйишларига бир баҳя қолди.

4 август куни президентга тажовуз қилганлар оригинал усул танлашган. Улар бошқариладиган дронга бомба илишган. Бу вақтда Мадуро мамлакат пойтахти Каракасдаги бош майдонда Миллий боливар гвардияси ташкил топганининг 81 йиллигига атаб рафиқаси ва аъёнлари қуршовида нутқ ирода қилаётган эди.

Мадуро Колумбия демократик мухолифати ва АҚШлик террорчиларни суиқасдда айблаб чиқиб бўлди.

Муваффаиятсиз чиққан суиқасд натижасида 7 нафар ҳарбий яраланган.

Президент нутқи миллий телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилаётган эди. Аввалига қарсиллаган овоз эшитилади. Сўнгра президент ва унинг атрофидагилар осмонга қарашади. Кадр умумий планга кўчади. Ҳарбий парадга тайёр турган ҳарбийлар тумтарақай қоча бошлашади. Шу билан эфир узилади.

«Дрон мен томон учиб келаётган эди. Лекин мени муҳаббат қалқони ҳимоя қилди. Мен яна кўп йиллар яшашимга ишончим комил», деган Мадуро.

Associated Press’нинг воқеа жойидан хабар беришича, аслида дронда бомба эмас, ён атрофдаги уйлардан бирида газ баллон портлаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ўша ердаги уйлардан биридан тутун чиқа бошлаганини агентлик ҳамсуҳбатларидан бири айтиб берган.

Лекин бу версияга терс ўлароқ, ҳужум учун «Фланел аскарлар» гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олган. Бу гуруҳни 2017 йил июнида Венесуэла Олий судини гранатапаррон қилган, кейинчалик ўлдирилган собиқ полициячи Оскар Перес ташкил этган. Мадуро тарафдорларининг фикрича, Перес АҚШнинг Марказий разведка бюроси билан алоқадор бўлган.

Гуруҳ С4 портловчи моддалари билан жиҳозланган иккита дронни президент саройига учиришни мақсад қилишган. Фахрий соқчилар снайперлари дронлар манзилга етиб боришидан аввал уларни уриб туширишган. Гуруҳ президентга янги суиқасд уюштиришни ваъда ҳам қилган.

«Уларнинг заиф жойлари борлигини кўрсатиб бердик. Бугун мақсадимизга эришмаган бўлсак ҳамки, буёғи вақт ҳукмида», деган гуруҳ.

Суиқасддан сўнг Мадуро бир неча томонни, жумладан 2015 йилги иқтисодий инқироздан буён таранг муносабатлар сақланиб келинаётган қўшни Колумбияни ҳам ҳужумда айблаб чиқди. Колумбия томони айбловларни асоссиз деб баҳолашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Николас Мадурони дрон ёрдамида ўлдиришмоқчи бўлишди, бироқ уни «муҳаббат қалқони» асраб қолди