23:25 / 07.08.2018
4 230

Трамп маъмурияти грин-карта олиш жараёнини мураккаблаштирмоқчи

Трамп маъмурияти грин-карта олиш жараёнини мураккаблаштирмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти легал муҳожирларга Америка фуқаролиги ва грин-карта олиш жараёнини мураккаблаштирувчи таклифни киритиши кутилмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканалига таяниб Кун нашри хабар берди.

Ҳукумат режаси билан таниш тўрт аноним манба Трамп маъмурияти легал муҳожирларга АҚШ фуқаролигини ёки грин-карта олиш имкониятини қийинлаштиришни режалаштираётганини хабар қилди.

NBC бу АҚШда ҳар йили ҳуқуқий мақомга эга бўлаётган муҳожирлар сонини қисқартиришни истаётган Оқ уй катта маслаҳатчиси Стивен Миллер режасининг бир қисми эканлигини таъкидламоқда. Қайд этилишича, айрим таклифлар Оқ уйнинг бюджет ва маъмурий масалалар бўйича бошқармасига юборилган.

Таклифларга кўра, қачондир ижтимоий суғурта, болалар тиббий суғуртаси, озиқ-овқат талонлари ва бошқа имтиёзлардан фойдаланган АҚШда қонуний асосларда яшаётган муҳожирлар ва уларнинг оилаларига АҚШда яшаш учун ҳуқуқий мақом олишда тўсиқлар бўлиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмурияти грин-карта олиш жараёнини мураккаблаштирмоқчи