
Болгариянинг Balkan.Auction интернет-аукционлари сайтида 1992 йилги ўзбек сўмлари сотувга қўйилди.
Унга кўра, тармоқ фойдаланувчиси 1992 йилда муомалада бўлган 5 сўмлик номиналдаги ўзбек валютасини 2 болгар левига (9200 сўм атрофида) таклиф қилмоқда.
Қизиқ томони, кимошди савдосида айни дамда ўзбекистонликлар учун муомалада бўлиб турган 500 сўмлик купюрани ҳам сотишга қарор қилишган. 500 сўмлик 3 левга (13 000 сўмдан ортиқ) сотувга қўйилган.
1 сўмлик (1992 й.) 2, 80 левга (12 800 сўмга) таклиф қилинмоқда.
Таклиф 8 август куни сайтга жойланган. Кимошди савдоси 15 августгача давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар