15:03 / 16.08.2018
8 529

Насронийлар нега салжуқийлар қўл остида яшашни истаганлар?

Насронийлар нега салжуқийлар қўл остида яшашни истаганлар?
Тарих давомида жуда кенг ҳудудларни бошқарган мусулмон ҳукмдорлар бошқа динларнинг вакилларига фавқулодда ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлганлар. Ислом давлатларида яҳудий динидагилар ҳам, насронийлар ҳам ҳамиша тўла хавфсизликда, тинч-осойишталикда, диний эркинликда яшаб келганлар.

Салжуқийлар султонлиги ва Усмонлилар империяси даврларида ҳам Исломнинг адолати ва диний бағрикенглиги яққол намоён бўлган. Сер Томас Арнолд ўзининг “Тҳе Префчингоф Ислам” («Исломнинг ёйилиши») китобида насронийларнинг нима учун салжуқийлар давлати таркибига кириш ва уларнинг қўл остида яшашни истаганликлари ҳақида шундай ёзади:

“Мусулмонлар қўл остида ўз динларига эътиқод қилишнинг бехавотирлигини англаган христианларнинг туйғулари Кичик Осиё (Онадўли) христианларининг салжуқий туркларини халоскорлар каби кутиб олганликларига сабаб бўлган. Бунинг устига император Михаил VIII ҳукмронлиги даврида (1261-1282) Кичик Осиё майда манзилгоҳларининг христианлари Византия империясининг зулмидан халос бўлиш умидида турклардан ўз давлатларига қўшиб олишни сўраганлар. Бундан ташқари, христианларнинг кўплари бой бўладими ёки камбағал, туркларнинг ўша пайтдаги ерларига кўчиб ўтганлар”.

Салжуқийлар султонлиги энг гуллаб-яшнаган даврларда ҳукмронлик қилган Маликшоҳ фатҳ этилган ерларнинг халқларига бағрикенглик ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлган, ҳаттоки мусулмон бўлмаганлар ҳам уни чинакамига севиб, ҳурмат қилганлар. Барча холис тарихчилар Маликшоҳнинг адолати ва бағрикенглигини тан олганлар. Унинг ахлоқи ва олийжаноблиги аҳли китоблар қалбида ҳам унга муҳаббат уйғотган. Кичик Осиёдаги кўпгина шаҳарларнинг аҳолиси Маликшоҳ ҳукмронлиги остига ихтиёрий равишда ўтишга қарор қилишганки, бу тарихда кам учрайдиган ноёб ҳодисадир.
“Ислом ҳазораси”. Аҳмад Муҳаммад

Манба: vakillik.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Насронийлар нега салжуқийлар қўл остида яшашни истаганлар?