
Тожикистоннинг Данғарасида юз берган терактга деярли икки ҳафта бўлди. 29 июль куни Данғара туманининг Себистон жамоати ҳудудида чет эллик велосайёҳлар гуруҳини машинада босиб кетишди.
Натижада тўрт нафар турист ҳалок бўлди, махсус амалиёт чоғида эса тўрт киши йўқ қилинди. Улардан иккиси - ака-ука Аслиддин ва Жафариддин Юсуповлар - Нурекда яшаган, деб хабар қилмоқда «Kun.uz».
Нашр мухбирлари ушбу шаҳарга боришган. Миш-мишларга кўра, ака-ука Юсуповларга сайёҳларга ҳужум учун катта пул тўланган.
«Айтишларича, улар бунинг учун 1 млн доллар олишган», - деб айтган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Нашр ходимлари ака-ука Юсуповларнинг онаси - Наботбегимнинг олдига боришмоқчи бўлишган. Бироқ, уни ҳибсга олишгани ҳақида хабар берилган.
«Унга 12 йил беришлари мумкин экан. Бу у барчасини билгани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермагани учун», - деган маҳаллий аҳоли вакиллари.
Бироқ, журналистлар Наботбегимни топишган. У шаҳардаги марказий бозордан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган ўз квартирасида бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар