08:02 / 20.08.2018
4 173

Туркия ва Франция биргаликда АҚШга қарши!

Туркия ва Франция биргаликда АҚШга қарши!
Туркия молия вазири Берат Олбайрак ва унинг франциялик ҳамкасби Бруно Ле Мэйр телефон орқали суҳбатлашишди ҳамда АҚШ иқтисодий санкцияларига қарши чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олишди.

Икки давлат вакили жорий йилнинг 27 августида Парижда учрашишга келишиб олди.

Трампнинг санкциялари оқибатида Туркия ва АҚШ ўртасида иқтисодий бўҳрон бошланди. Трампнинг бундай йўл тутишига сабаб – Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ва адлия вазири Абдулҳамид Гулнинг Туркияда террорчилик фаолиятида айбланаётган америкалик пастор Брансоннинг озод этмаганлигида.

Трамп Туркиянинг алюминий ва пўлат импортига 20 ҳамда 50% божлар тарифини белгилаб қўйди. Бунга жавобан уч кун аввал Туркия АҚШнинг бир қанча маҳсулотлари (алкоголь, тамаки, автомобил)га савдо тарифини икки бараварга оширди.

АҚШ биржаси сўнгги 7 кун ичида танг аҳволга тушиб қолди ва лира долларга нисбатан 7%ни ташкил этди.

Шунингдек, бир қанча мамлакатлар: Германия, Эрон, Италия ва Қатар Туркия иқтисодиётини қўллаб-қувватламоқчи ҳамда НАТО аъзолари ўртасидаги ўзаро муаммоларга дипломатик ечим топишга келишиб олишди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ва Франция биргаликда АҚШга қарши!