06:30 / 21.08.2018
3 748

Толибон Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради

Толибон Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради
Толибон ҳаракати Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради, деб хабар қилмоқда Афғонистоннинг TOLO News телеканали.

Бироз олдин Афғонистон президенти Ашраф Ғани Қурбон-ҳайит байрами тўфайли Толибонга уч ойлик тинчлик эълон қилишини хабар қилган эди.

Толибон ҳукуматнинг ушбу ташаббусига жавоб бермаган бўлсада, Қурбон байрам арафасида “Улар ҳам Қурбон-байрами бахтини ўз оилалари ва дўстлари билан баҳам кўриши учун” юзлаб асирларни озодликка чиқаришини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, икки ой олдин Афғонистон ҳукумати Рўза-ҳайит муносабати билан 11 - 19 июнь кунлари тинчлик эълон қилган эди. Бунга жавобан Толибон ҳам уч кунлик тинчлик эълон қилган эди. Ушбу муддатлар тугаганидан кейин, иккала томон ҳам қуролли тўқнашувларни яна давом эттирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толибон Қурбон байрам арафасида юзлаб асирларни озодликка чиқаради