«Толибон» ҳаракати вакиллари 4 сентябрь куни Москвага Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро учрашувда иштирок этиш учун келадилар. Бу ҳақда Россия президентининг махсус вакили, РФ ТИВ Осиё иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов «Известия» нашрига маълум қилди.
«Ҳа, улар 4 сентябрь куни келади. Ҳозир учрашувга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда», - дея хабар берди Кабулов.
Маслаҳатлашувларда Россия билан бир қаторда, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 7-10 август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. «Толибон» ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракатининг Тошкентда сиёсий идораси очилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Аввалроқ, Reuters толиблар вакилига таянган ҳолда, бу ҳаракат Ўзбекистон пойтахтида сиёсий идора очгани ҳақида хабар берганди. «Бу масала муҳокама қилинмади. Ҳеч қандай идора очилаётгани йўқ», - дея аниқлик киритган РИА Новости суҳбатдоши идора очилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ бериб. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...
Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?