10:32 / 22.08.2018
3 984

АҚШ ва Россия қуроллари ўртасидаги фарқ айтилди

АҚШ ва Россия қуроллари ўртасидаги фарқ айтилди
Америка қуроллари Россияникидан кўра қимматроқ ва мураккаброқдир, аммо бундан фақат қандай қўллашни биладиган мамлакатлар, масалан, Исроил самарали фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Кун нашри ёзмоқда.

«Америкаликлар ўз аскарлари энг илғор ускуналарни олишмаса, даҳшатга тушишади. Россия соддалик учун мураккабликдан воз кечишга тайёр», - деб ёзади эксперт Америка нашри саҳифаларида.

Шу тариқа, Пек «Спутник» томонидан тақдим этилган россиялик ҳарбий эксперт Дмитрий Дрозденконинг нуқтаи назарига изоҳ берди. Унга кўра, АҚШ ўзининг F-15 Eagle ва F/A-18 Hornet тўртинчи авлоддаги қирувчиларини Россиянинг Су-35 хусусиятларига мослаштирмоқда, сабаби F-35 Lightning II жуда кўплаб камчиликларга эга. Шу билан бирга, Дрозденконинг фикрича, бешинчи авлоддаги қирувчиларда технологияларга жуда катта эътибор қаратиб юборилгани туфайли мураккабликлар бор.

Шунингдек, экспертнинг фикрича, F-35 Lightning II’нинг асосий афзалликларидан бири сифатида эълон қилинган пайқалиш даражасининг камлиги, радар воситалари кучайиб боргани сари америкалик ҳамда уларнинг иттифоқчиларини рақибга нисбатан устунлик билан таъминлай олмайди. «Ҳаво жанглари ҳеч қачон йўқолмайди. Америкаликлар дастлабки кунларда яхши жанг қилишади, бироқ бир неча кундан сўнг биз ўзимизга келиб оламиз», - дея таъкидлаб ўтди Дрозденко.

Пекнинг қайд этишича, Россия ва Америка қурол-яроғ концепцияси мамлакатларнинг тарихий хусусиятларига боғлиқ - агар XX асрда АҚШ ўз мамлакатидан ташқарида урушларда иштирок этган бўлса, Россия ўз ҳудудида душман билан олишган. Америкалик мутахассиснинг хулоса қилишича, уруш ва технологиялар ҳар доим ҳам бир-бирига ўхшамайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)