09:01 / 23.08.2018
4 494

Forbes йилнинг энг сердаромад актёрларини маълум қилди

Forbes йилнинг энг сердаромад актёрларини маълум қилди
Forbes нашри энг сердаромад актёрларнинг ҳар йиллик анъанавий рейтингини тақдим қилди. Нашр талқинига кўра, 2018 йилнинг энг сердаромад актёри Жорж Клуни бўлди. Актёр 2017 йил июнидан 2018 йил июнигача, яъни бир йил ичида 239 млн доллар ишлаб топган.

Ўтган йил ичида Клуни иштирокидаги фильмлар прокатга деярли чиқмаган. Актёр даромадининг деярли ҳаммасини текила ишлаб чиқарувачи компанияси Casamigos Tequila’ни сотишдан олган. Актёр компанияга икки шериги билан 2013 йилда асос солган. Компания 1 млрд долларга сотилган, Клуни бундан 233 млн доллар ишлаб олган.

Рейтингда 2-ўринни 124 млн доллар ишлаб топган Дуэйн Жонсон эгаллаган. Таъкидланишича, актёрнинг жорий йилдаги даромади ўтган йилгисидан деярли икки мартага ошган.

3-ўринни Кичик Роберт Дауни эгаллаган. Актёр бир йил ичида 81 млн доллар ишлаб топган. Актёр асосий даромадни “Қасоскорлар: Чексизлик уруши” фильмидан олган.

Рейтингнинг 4- ва 5-ўринларини Крис Хемсворт (64,5 млн доллар) ва Жеки Чан (45,5 млн доллар) эгаллаган. Таъкидлаш жоизки, ўтган йил тиниб-тинчимас Чан иштирокида нақ 6 та фильм катта экранларга чиққан.

Умуман олганда рейтингдан ўрин олган энг сердаромад 10 актёрнинг бир йил ичидаги умумий даромади 748,5 млн долларни ташкил қилган.

2017 йилда энг сердаромад актёр 68 млн доллар ишлаб топган Марк Уолберг бўлганди.

Аввалроқ Forbes йилнинг энг сердаромад актрисалари рейтингини маълум қилганди. Унга кўра, Скарлетт Йоханссон энг сердаромад актриса бўлган. Актриса бир йил ичида 40,5 млн доллар ишлаб топган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes йилнинг энг сердаромад актёрларини маълум қилди