
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Атирау вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишдан лавҳалар телевидение орқали намойиш қилинган.
“Жойларда ишлашмаяпти. Мен икки акиматда, икки вазирликда пилот лойиҳаларни ишга туширдим. Айтдим: “Мана бюджет бор, уни сенга бераман. Бошқарув учун қанча керак бўлса қил, қолган пулни амалдорларнинг ойлигини оширишга бер. Бироқ шунга яраша ишлашсин. Бўлимда 15 киши ўтиради, бироқ 3 нафаригина ишни қилади, қолгани эса ўтиради. Шунақами? Аммо ручка, қоғоз, стулларда тежайсан. Етмагандек яна ҳар бирига автомобил бериш керак”, деб айтган Назарбоев.
Йиғилишни ёритган мухбирнинг айтишича, Назарбоев умуман бутун мамлакатни назарда тутган.
Аввалроқ Назарбоев юқорида тилга олган лойиҳалар доирасида давлат идоралари ходимлари маошлари 2 мартадан кўпроққа ошганини маълум қилган.
“Бу нарса ишга юқорироқ компетенцияларга эга мутахассисларни олишга имкон беради. Бу тажрибани давлат хизматининг бутун тизимига татбиқ қилиш лозим”, деб айтганди Қозоғистон президенти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар