10:24 / 24.08.2018
4 542

АҚШлик фермер гўшт сотадиган автомат жойлаштирилган дўконлар тармоғини очмоқда

АҚШлик фермер гўшт сотадиган автомат жойлаштирилган дўконлар тармоғини очмоқда
Нью-Йорк штатилик Applestone Meat деб номланувчи ферма эгаси Жошуа Эпплстоун савдо автоматлари орқали қадоқланган гўшт билан савдо қилувчи дўконлар очишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Тадбиркор бир неча йил олдин Стоун Риж ва Аккорд аҳоли масканларидаги дўконларга гўшт сотиладиган автоматлар ўрнатганди. Ҳар бир автомат мол, қўй ва чўчқа гўшти, қийма ва колбаса билан тўлдирилган бўлиб, жониворларни Эпплстоун ўз фермасида боқади.

Автомат орқали гўшт сотиб олиш учун харидор тугмачалар ёрдамида ўзига керакли маҳсулотни танлаши ва банк картасини қурилмага тегизиши керак бўлади. Шундан сўнг автомат эшиги очилади, картадан эса пул ечиб олинади.

Фото: Bloomberg
Тадбиркорнинг айтишича, ҳозирда компания савдосининг 70%и гўшт сотиладиган автоматларга тўғри келади. Маҳсулот узоқроқ муддат сақланиши учун қурилмалар саноат музлатгичлари билан жиҳозланган. Унинг сўзларига кўра, мол гўшти қиймаси олти, стейк етти кун сақланади.

Фото: Bloomberg
Эпплстоун йил охирига қадар Гудзонда еттита ана шундай қурилма ўрнатилган дўконини очмоқчи. Келаси йили эса Скарсдейлда, сўнгра Манхэттенда дўконлар очишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик фермер гўшт сотадиган автомат жойлаштирилган дўконлар тармоғини очмоқда